Урганч шаҳридаги каналларнинг бирида 9 синф ўқувчиси чўкиб кетди. Бу ҳақда ҳудудий ҳокимият матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 29 июнь куни соат 17:00ларда 9 синф ўқувчиси дўстлари билан бирга “Шовот” каналига чўмилиш учун борган. 15 ёшли ўсмир ўша ерда чўкиб кетган. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва тафсилотлари ўрганилмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирда қидирув ишларига 5 та мутахассис ва 50 нафар қутқарувчилар жалб қилинган. Ҳуқуқ тартибот органлари суриштирув ишлари якунангач батафсил маълумот беришини таъкидлади.