Аввалроқ Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 22 ёшли келин ўзини каналга ташлагани ҳақида ёзган эдик.
1999 йилда туғилган келин Б.М. турмуш ўртоғи билан жанжаллашгач шу йилнинг 4 июль куни Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Хабар қилинишича, келиннинг жасади 7 июль куни воқеа содир бўлган жойдан 200 метр узоқликда топилган.
Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.