Фарғона вилояти Бувайда туманида аёл ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, шу йил 11 июль куни соат 22:30 туманнинг Жилва қишлоғида яшовчи аёл ўзини поезд остига ташламоқчи бўлган вақтда ички ишлар ходими кўриб қолган ва уни қутқариб қолган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида аёл оилавий жанжал сабаб шу ишга қўл ургани маълум бўлди.
Аёл оиласига олиб борилган ва профилактик суҳбат олиб борилган. «Жилва» МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари аёлга мураббий этиб бириктирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошлоқда эри билан уришган 22 ёшли келин ўзини дарёга ташлаб, жонига қасд қилган эди.