Аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманида эркак телеграмда ҳақоратли видео тарқатгани учун уни бошқа қишлоқ аҳолиси самосуд қилмоқчи бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Эркак видеода Ғўс қишлоғидаги аёлларни ҳақорат қилган ва шундан сўнг ғўсликлар дастлаб видео муаллифи фуқаро Ш.Ш.нинг уйига сўнгра туман ҳокимлиги биносига борган. Аҳоли ўша эркакни ўзлари самосуд қилмоқчи бўлган. Лекин ҳуқуқ тартибот органларининг аралашувчи билан оммавий жанжалнинг олди олинган. Хабар қилинишича, ушбу жанжалга асли Ғўс қишлоғидан бўлган, айни вақтда Россияда бўлиб турган 31 ёшли И.Б. ҳам сабабчи бўлган. У Ш.Ш. билан телеграмда гап талашган ва оқибатда ушбу ҳолатлар юзага келган.
Таъкидланишича, ҳозирда И.Б.ни Россиядан олиб келиш ишлари олиб борилаяпти.