Тошкент шаҳрида автомобиль ағдарилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 31 июль куни соат 16:20ларда Яккасарой тумани, Муқумий кўчасида содир бўлган. 40 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Ваз-2114» автомобили ағдарилиб, ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида бир кишига тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғин бартараф этилган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.