Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида иккита қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 10 август куни икки киши бир-бир билан жанжаллашган ва ушбу жараёнда бири иккинчисига пичоқ уриб, умрига зомин бўлган.
Шунингдек, мазкур туманда эркак хотини сабаб ҳайдовчига 7 марта пичоқ уриб, ўлдирган. Қайд этилишича, марҳум эркакнинг маҳалладоши бўлган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Жиззахнинг Зарбдор туманида икки кун кетма-кет даҳшатли қотиллик рўй берган эди.