Қашқадарёда спортчининг ўлдириб кетилгани юзасидан батафсил маълумот берилди

Қашқадарёда спортчининг ўлдириб кетилгани юзасидан батафсил маълумот берилди
Аввалроқ Қарши шаҳрида спортчи ўлдириб кетилгани ҳақида хабар қилган эдик. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида маълумот берган эди.

Вилоят ИИББнинг маълум қилишича, ҳодиса кеча, 17 август куни соат 10:00ларда содир бўлган. 7 нафар йигитлар совуқ қуроллар билан спортчини кўп қаватли уйдан чиқишини кутиб турган. Улар спортчи чиқиши билан бош, юз, кўкрак ва танасининг бошқа соҳаларига уриб, оғир тан жароҳати етказиб, “Жентра” автомашинасига мажбуран миндириб, жиноий қилмишларини яшириш учун Чироқчи туманидаги шифохонага олиб бориб ташлаб кетган. Фуқаро ўша ерда вафот этган.

Тезкор тадбир давомида ушбу ишда гумонланган Ш.Т., Ж.А., О.Р., Я.Я., Ш.З. ва Э.А ушланган. Уларнинг ҳаммаси Қарши шаҳри ва Қарши туманида яшаши маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “л,п” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ботирали 21 август 2021 21:13
    Ота- оналарига рахмим Келди.Азобин улар тортади
  2. уткир 21 август 2021 09:56
    хурматли шавкат миромонавич шунча янги янги конунларни кабул килаяпсиз бунинг учун рахмат узбекистонимизни жахонга танитайотган спортчиларимизга кул кутарайотган бундайларга шундай карор чикаринки бу одам башара конхурларнинг 7 овлодининг эсидан чикмасин
  3. Мард 21 август 2021 09:52
    Спортчиларда хам айб бор разборшик булиб кетишяпти
  4. олимжон 18 август 2021 20:53
    эркак эмас булар,Бир кишини туда булиб уриш хайвонларни иши,мард булса яккама якка чикиш керак,,бу итларни хаммасини узок муддатга тьюрмага тикиб умрини чиритиб юбориш керак,,
  5. Узбек 18 август 2021 20:45
    УЛИМ ЖАЗОСИНИ КУЛЛАШ КЕРАК КОНУНЛАРДА. БУЛМАСА ШУНДАЙ ХОЛАТЛАР ДАВОМ ЭТИБ КЕТАВЕРАДИ
  6. Нилу 18 август 2021 19:17
    Шундай навкирон йигитни улдиришга кандай кули борди бу нокасларнинг эссиз
  7. Азик 18 август 2021 18:26
    Ута вахшийлик бу куппа кундузи бир фукаррни етти киши булиб вахшийларча калтаклаб яна бемалол машинада опкетсаю атрофдагилар бефарк караб утирса.Конун ишламаяпти ёки конун химоячилари ишламай куйди.Бунака локайд булишса тез орада конун химоячиларинихам айнан шунака калтакланиш кутмаяпти деб хеч ким кафолат бера олмаса керак.
  8. Азиз 18 август 2021 17:30
    Тўғриси қонун ишламай қўйди деб хавотирдаман, очиқ ойдин одам ўлдиришга нима деб таъриф беришгаям хайронман. Осмон мусаффо эмас негадир...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёда спортчининг ўлдириб кетилгани юзасидан батафсил маълумот берилди