Аввалроқ Тошкентда Спарк қайрилиб олиш йўлида Кобальтнинг йўлига чиқиб кетиб, пиёда иштирокидаги ЙТҲни келтириб чиқаргани ҳақида ёзган эдик.
Ҳодиса жойидан тарқалган видеода Кобальт Спаркка урилиб кетмаслик учун рулни бирдан ўнгга бурганини ва сўнгра пиёдани уриб юборганини кўриш мумкин. Шундан сўнг ҳодисани келтириб чиқарганликда гумонланаётган Спарк воқеа жойидан қочиб кетган. Пойтахт ИИББнинг маълумот беришича, Спарк ва унинг ҳайдовчиси топилган. Давлат рақами 10 L 690 WA бўлган Спаркни 39 ёшли аёл, “права”сиз бошқаргани аниқланган.
Таъкидланишича, аёлга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Спарк жарима майдончасига олиб борилган. Терговолди суриштирув ишлари давом этмоқда.