Қашқадарё вилоятида сотувчилар ўртасида муштлашув юзага келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 2 октябрь куни Ғузор туманида содир бўлган. Таъкидланишича, дўкон сотувчилари мижоз талашиб муштлашишган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Муштлашув иштирокчилари ушланган.