Самарқанд вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ шу йил 6 октябрь куни Булунғур туманида содир бўлган. 21 ёшли ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб кетган. Таъкидланишича, Нексия бошқа автомобиль билан тўқнашувдан қочаман деб пиёдани урган.
Бола шифохонага ётқизилганига қарамай олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов давом этмоқда.