Сирдарё вилоятида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 30 сентябрь куни содир этилган. Маълум бўлишича, номаълум эркак Халқобод маҳалласида яшовчи аёлнинг уйига кириб келган ва унга икки марта пичоқ урган.
Таъкидланишича, эркак уйга деразадан кирган. Аёлга тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, шифохонада вафот этган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.