Самарқанд вилояти Булунғур туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 14 октябрь куни соат 6:20 ларда содир бўлган. Нексия ҳайдовчиси юқори тезликда келаётиб, рулда уҳлаб қолган ва бетон тўсиқққа урилиб, ағдарилган ва машина ёниб кетган. Машина ичидаги икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.
Ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.