Тошкент вилояти Янгийўл туманида 11 ёшли бола фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 19 октябрь куни 11 ёшли бола велосипедда ҳаракатланиб кетаётиб, тўсатдан 58 ёшли фуқаро боқшарувидаги HOWO русумли юк автомобилининг орқа ғилдираклари остига йиқилиб тушган ва ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.