Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Нексияга ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 27 октябрь куни соат 13:30ларда содир бўлган. 19 ёшли йигит бошқарувидаги Нексия тўхтаб турган вақтда портлаган. Машина ичида ҳайдовчи ва 18 ёшли йигит бўлган. Улар оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса бўйича суриштирув бошланган.