Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида депутат фуқаронинг уйига бостириб бориб, уни калтаклади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 14 октябрь куни содир бўлган. Туман депутати 1973 йилда туғилган Фарғод Эргашевнинг уйига туман ёшлар иттифоқи раиси билан бостириб борган. Эркакнинг уйига кириб боргач халқ ноиби уни урган.
Таъкидланишича, депутат эркакни акаси билан можарога киргани учун урган. Суриштирувлар давомида халқ ноиби айбини тан олмаган. Лекин гувоҳлар унинг урганини тасдиқламоқда. Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари шу иш билан шуғулланмоқда.