Самарқанд вилояти Ургут туманида фожиа юз берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотрга кўра, 28 октябрдан 29 октябрга ўтар кечаси аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари (11 ёшли қиз ва 5 ёшли ўғил) вафот этган. Аёлнинг 9 ёшли фарзанди эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Вафот этганларнинг жасадини оила билан дўстлашган аёл меҳмонга келганда кўрган.
Таъкидланишича, оила аъзолари ис газидан заҳарланиб оламдан ўтган. Ҳозирда суриштирув ишлари олб борилмоқда.