Наманганда ичида 10 киши бўлган Дамас ЙТҲга учраши натижасида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди

Наманганда ичида 10 киши бўлган Дамас ЙТҲга учраши натижасида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди
Наманган вилоятида ичида 10 киши бўлган Дамас ЙТҲга учради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 27 октябрь куни соат 16:30 ларда Тўрақўрғон туманида 33 ёшли фуқаро Кобальтни бошқариб кетаётиб, қарама қарши йўналишга чиқиб кетган ва Дамасга урилган. Дамасда 10 киши бўлган. Машина ичидаги 34 ёшли аёл ва унинг ўғли олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган. Қолган фуқаролар шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, вилоятда 25 октябрда ҳам Дамас иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Дамас 71 ёшли фуқарони уриб кетган. Фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Рыко 3 ноябр 2021 21:00
    Союз давридаги конунга кура 5 йил узлуксиз иш стажига эга булган хайдовчи такси бошкариши,10 йил стажга эга хайдовчи автобус бошкариши мумкин эди.Шунда хам кайта имтихондан ута олса.Хозир кандай? Йул коидаси нима эканлигини билмайдиган ёшлар Россия,Кореяга ишлашга бориб келгач машина ва права сотиб олиб кира килиб юрибди.Шунинг учун авария куп.
  2. Абдул Рахмон 2 ноябр 2021 08:13
    Пулнинг кетидан кувиб дам олиш йук,мама натижа,шунингдек машина бошкариш хукуки 25 ёшдан кейин берилиши керак,менимча
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Наманганда ичида 10 киши бўлган Дамас ЙТҲга учраши натижасида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди