Тошкент шаҳрида йўл ўртасидаги симёғочга урилган Ласетти ёниб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 2 ноябрь куни соат 23:00ларда Олмазор тумани, ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи Ласеттида бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги симёғочга урилган. Натижада автомобиль ёниб кетган. Воқеадан сўнг ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.