Бугун ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида содир бўлган аянчли ЙТҲ видеоси тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода бир бирига қарама-қарши томондан келаётган Матиз ва Лабо автомобиллари катта тезликда урилганини кўриш мумкин. Маълум бўлишича, ҳодиса Шаҳрихон туманида 3 ноябрь куни соат 14:05ларда содир бўлган. Матизни 23 ёшли йигит бошқарган ва у қарама-қарши йўлга чиқиб, 42 ёшли фуқаро бошқарувидаги Лабога урилган. Ҳодиса оқибатида Лабо ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Унинг йўловчисига эса тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Воқеа юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.