Фарғона вилояти Фурқат туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 1 ноябрь куни соат 22:00 ларда Фурқат тумани Қўқонбой қишлоғида 29 ёшли ҳайдовчи боқшарувидаги Нексия қарама-қарши йўлга чиқиб, 36 ёшли фуқаро бошқарувидаги Жигулига урилган. Натижада Нексия ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки нафар йўловчи эса шифохонада вафот этган. Жигули ҳайдовчиси ва йўловчиси реанимацияга ётқизилган.
Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.