Аввалроқ Сурхондарёнинг Денов туманида содир бўлган портлашда бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эдик.
ФВВ мазкур вазият юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди. Унда қидирув қутқарув ишлари давомида яна бир шахснинг жасади топилгани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса оқибатида 9 киши шифохонага ётқизилди. Қурбонлар сони эса 2 нафарни ташкил этмоқда.