Тошкентда йўловчи автобуси пиёданинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтнинг Юнусобод тумани, Минор метроси қаршисида 10 декабрь куни соат 18:40ларда 72-сонли автобуснинг 31 ёшли ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ушбу ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.