“Яратилган шароитларни кўриб, фарзандимга ҳавас қилдим”…

“Яратилган шароитларни кўриб, фарзандимга ҳавас қилдим”…
Самарқанд давлат университети юридик, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди.

“Яратилган шароитларни кўриб, фарзандимга ҳавас қилдим”…



Ота-оналар фарзандлари ўқиётган факультетларда бўлишди. Ўқув жараёнлари, лабораториялар, кутубхона, музейлар фаолияти билан танишди. Маърузалар зали, ошхона ва ётоқхоналардаги шароитларни кўздан кечирди.




Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ғояси асосида яратилган фильм ота-оналар эътиборига ҳавола қилинди. Фильмда оддий оиладан чиқиб, билим олиш орқали юқори натижаларга эришган қаҳрамонларнинг ҳаёт йўли акс эттирилган.

Фильм намойишидан сўнг Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов ота-оналар билан мулоқот қилиб, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги роли, чет тилларини ўрганишнинг аҳамияти, талабаларга яратилган шароитлар ҳақида алоҳида тўхталди.

- Мен ҳам Самарқанд давлат университети география ва экология факультетини битирганман. Неварам Зарифа интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетида ўқийди, - дейди Бобур Тўхтамуродов. – Узоқ йиллар мактабда ишладим. Неварам ҳам менга ўхшаб ўқитувчи бўлмоқчи, бундан хурсандман. Ота-оналар йиғилиши биз учун манфаатли бўлди. Фарзандларимизнинг ўқиши университет учун эмас, балки биз учун муҳимроқ. Давлат болаларимизнинг ўқиши учун барча имкониятларни яратиб берган.



- Ўғлим Озод дастурлаш соҳасига қизиққани учун СамДУ интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетига ўқишга кирганди. Бугун факультетда яратилган шароитларни кўриб, фарзандимга ҳавас қилдим, - дейди Жонибек Комилов. - Замонавий, шинам хоналар, ИТ марказини кўриб қувондим. Бугунги учрашув ота-оналар учун манфаатли бўлди. Фильм қаҳрамонларидан бири ҳиндистонлик Синдар Пучаининг ҳаётини кўриб, унинг отасига қойил қолдим. Биз мана шундай оталардан ўрнак олсак арзийди. Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз керак.



Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

Академиклар Самарқанд давлат университетининг иқтидорли талабалари билан учрашди...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси...
7-05-2024, 21:58

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Яратилган шароитларни кўриб, фарзандимга ҳавас қилдим”…