Аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги хонадонда 5 киши ваҳшийларча ўлдириб кетилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Воқеа шу йил 29 июль куни соат 23:30 да содир бўлган. Ҳуқуқ тартибот органлари воқеа тафсилотларини ўрганиб, ҳодисани Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 1997 йилда таваллуд топган йигит содир этганини маълум қилган эди.
Таъкидланишича, 14 декабрь куни ушбу иш юзасидан ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Унга кўра йигит ЖКнинг қатор моддалари билан айбли деб топилган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.