Аввалроқ Оҳангарон ва Бўка туманларидаги қамоқхоналардан 3 нафар шахс қочгани ва улар таксичини ўмариб кетгани ҳақида ёзган эдик. Таъкидланишича, уларнинг барчаси ушланган.
Маълум қилинишича, 3 нафар шахс яна бир таксичини ўмариб кетган. Улар 7 январь куни андижонлик таксичи билан Тошкентгача етиб олиш бўйича келишувга эришган. Сўнгра улар Қибрай туманида ҳайдовчига ҳужум қилиб, 11 минг 650 доллар ва уяли телефонини олган. Ушбу ҳолатда ҳам таксичи қўл-оёқлари боғланган ҳолда автомашинасининг юкхонасига ташланган ва улар машинани пойтахтнинг Яшнобод туманида қолдириб кетган.
Кейин кўрилган чоралар натижасида қамоқхонадан қочганларнинг бири Фароғонада ва иккиси Қўқонда ушланган.