Навоий вилояти Навбаҳор туманида ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 22 январь куни соат 12:20ларда ходим Матиз ҳайдовчисини тўхтатган. Сўнгра унга маъмурий баённома расмийлаштириб, машинани жарима майдончасига олиб кетмоқчи бўлган. Шу вақтда ҳайдовчи ходимга қаршилик кўрсатиб, уни ҳақоратлаб, калтаклаган.
ИИВнинг маълумот беришича, фуқарога нисбатан ЖКнинг140-модда (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ҳамда 219-модда (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ушланган. Тергов олиб борилмоқда.