Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида аёл ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи А.Қобилова тумандаги фермер хўжалигига қарашли қоровулхонада эри билан яшаб келган ва ўша ерда 18 январь куни жонига қасд қилган. Таъкидланишича, аёлнинг отаси “келин бўлиб борган қизимни куёвим ва акаси ўлдирди” дея видеомурожаат қилиб, уни тармоқларда тарқатган.
Олиб борилган текшириувлар давомида аёл ўз жонига қасд қилгани, танасида бирон-бир жароҳат йўқлиги аниқланган. Шундан сўнг 18 январда жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Шунингдек, марҳумнинг отаси 2008 йилдан буён Олтинсой тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси руҳий-асаб касалликлар шифохонасида диспансер ҳисобида рўйхатда туриши маълум бўлган.