Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расуловни ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, иш юзасидан суд шу йил 8 февраль куни бошланган эди. 14 мартда бу бўйича суд қарори эълон қилинган. Унга кўра, спортчини ўлдирган эркак 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда ўтказилган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13 сентябрь куни пичоқлаб ўлдирилган эди. Аввал тарқатилган хабарларда унинг ўлимида бир нечта киши иштирок этгани айтилган эди.