Аввалроқ пойтахтнинг Абдулла Қодирий метро бекати ҳудудида аёллар ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида ёзган эдик. Ўша ҳодиса юзасидан пойтахт ИИББ муносабат билдириб, текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.
ИИВ Тергов департаментининг маълумотига кўра, ўша ҳодиса юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жанжал дўкондаги собиқ ва амалдаги сотувчилар ўртасида бошланган ва кейинчалик ушбу ҳодисага уларнинг қариндошлари ҳам аралашган.