Қашқадарё вилояти Миришкор туманида рақсга тушаётган ўқувчи қиз хушидан кетиб, вафот этди. Ушбу ҳолат акс этган видео тармоқларда тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 19 март куни 33-сонли мактабда Наврўз байрами нишонланаётган вақтда содир бўлган. Таъкидланишича, вафот этган 17 ёшли қизнинг ёшлигидан тутқаноқ (эпилепсия) касаллиги бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолатни тегишли органлар ўрганаётгани маълум қилинди.