Тошкентда иккита шахсга қабр қаздириб, ўша ерга ўзларини кўмиб юбориш билан қўрқитганларга ҳукм ўқилди

Тошкентда иккита шахсга қабр қаздириб, ўша ерга ўзларини кўмиб юбориш билан қўрқитганларга ҳукм ўқилди
Тошкентда икки кишига қабр қаздириб, ўша ерга ўзларини кўмиб юбориш билан қўрқитган бир гуруҳ шахсларга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, 25 ёшли йигит АЁҚШда ишлайдиган, ўзидан кичик ёшли болага зўравонлик қилиб келган. У ишчидан кунлик ишлаб топётган пулининг бир қисмини беришни, акс ҳолда уни ишдан бўшаттириб юбориш ва ўзи ҳамда онасини калтаклаш билан таҳдид қилган. Шу орқали йигит боладан 4 млн сўм ундирган. Бу ҳам етмагандик, йигит шериклари билан келиб, болани Дўмбирободдаги қабристонга олиб бориб, ўзига қабр кавлатган ва пичоқ билан жароҳат етказган. Бир гуруҳ шахслар болани агар бу ҳақида бировга айтадиган бўлса, бўлган воқеа видеосини тарқатиб юбориш ва ўша ерга кўмиб қўйиш билан таҳдид қилган.

Улар шу билан кифояланмаган. Гуруҳ аъзолари яна бир шахсни қабристонга олиб бориб унга ҳам ҳудди шундай таҳдид ва ҳаракатлар содир этиб, 1,8 млн сўмлик телефонини олиб қўйган.

Ушбу иш юзасидан бўлиб ўтган судда 5 нафар шахсга ҳукм ўқилган. Уларнинг учтасига – 10 йил-у 2 ой, 6 йил ҳамда 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, икки нафар вояга етмаганларига 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси, иккинчисига икки йил синов муддати берилган. Жабрланувчининг ўзи 241-модда (Жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) бўйича судланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Байрам 27 март 2022 09:58
    Ха ха ха, камалганы зор болыпты
  2. Соя 25 март 2022 17:16
    Шахар Бедарвоза эканда.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда иккита шахсга қабр қаздириб, ўша ерга ўзларини кўмиб юбориш билан қўрқитганларга ҳукм ўқилди