Ижтимоий тармоқларда Тошкентда бир гуруҳ шахслар самосуд қилингани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Ҳолатларнинг ҳаммаси 18 март куни Бектемир туманида содир бўлган. Икки ёш йигит дўконлардан биридан чек сўраган ва бунга рад жавобини олган. Шундан сўнг улар ушбу дўкон ҳақида маълумотни солиқчилар томонидан ишлаб чиқилган информацион тизимга юборган
Эътиборли жиҳати, ҳудди шундай ҳолат орадан икки кун ўтиб Тошкентнинг Сергели туманида ҳам содир бўлган. Натижада бир гуруҳ шахслар уларни самосуд қилиб, ҳақорат қилган. Фуқароларга нисбатан маъмрий иш кўрилган.