Аввалроқ Қашқадарё вилоятида икки шахс эшакларни калтакалагани ҳақида ёзган эдик. Улар ҳайвонларни уриб, карахт аҳволга солган эди.
Маълум бўлишича, ушбу шахслар топилган. Улар Чироқчи тумани «Лангар» маҳалласида яшовчи ота ва болалардир. Таъкидланишича, иш юзасидан суд бўлиб ўтган ва унинг қарорига кўра ота 12 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, воқеанинг иккинчи иштирокчиси вояга етмаган бўлгани учун унга ҳам жазо отага берилди. Ота фарзандининг қилмиши учун БҲМнинг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
Маълум қилинишича, видеодаги ҳодиса 2021 йилда содир бўлган.