Аввалроқ Сурхондарё вилоятида эркак она ва унинг қизини ўлдиргани, гумонланувчи Россияга қочиб кетгани хабар қилинган эди. Вилоят ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берди.
Маълум бўлишича, эркак Ангренда хотини билан яшаб келган. У Россияга ишлашга кетганда хотинининг хиёнат қилиб юрганини билиб қолган ва 2022 йил январда қайтиб келган. Уч нафар фарзандини олиб қолиб, хотинини уйдан ҳайдаб юборган ва ажрашишини айтган. Шундан сўнг улар ўртасида фарзандлар кимда қолиши бўйича жанжал бошланган. Шу орада эркак фарзандларни олиб қолиш учун хотини судга мурожаат қилгудек бўлса, ўлдириш билан таҳдид қилган. Шундан сўнг эркак аёлнинг судга мурожаат қилганини билиб қолган ва ушбу ҳолатдан кейин уни ўлдириш режасини тузиб чиққан.
Маълум қилинишича, эркак кунларнинг бирида хотинига қўнғироқ қилиб, фарзандларини унга ва қайнонасига кўрсатишини айтган ва хотинининг уйига борган. Эркак уларнинг уҳлаб қолишини кутган ва шундан сўнг уларнинг бўйнига ўткир кесиб-санчувчи жисм билан жароҳат етказган. Она ва қиз кўп қон йўқотиши натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган.