Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида фуқаро чироқ ўчавергани сабабли “Қорадарё” электр таъминоти корхонаси раҳбарини пичоқлагани хабар қилинган эди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўша ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.
Маълум бўлишича, пичоқлаган шахс – “Zarina fayz kelаjagi” МЧЖ корхонаси раҳбари бўлиб, унинг корхонасининг электр энергиясидан 57 млн сўмлик қарзи бўлган ва шу сабабга кўра корхона электрдан узилган бўлган. “Электросеть” раҳбари ушбу қарздорлик узилгач чироқ берилишини айтган. Лекин шундай бўлса-да улар ўртасида жанжал юзага келган ва тадбиркор раҳбарни пичоқлаган. Таъкидланишича, раҳбар шифохонада ва унинг аҳволи ҳозирда қониқарли.
Тадбиркорга нисбатан жиноий иш очилган ва у айни вақтда ҳибсда.