Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси университет ҳудудида ўзини 4-қаватдан ташлаб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Репост нашри хабар қилди.
Маълумотларга кўра, воқеа 29 апрел куни соат 08:10 да содир бўлган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Қўшимча маълумотлар тақдим этилиши маълум қилинди.