Хотинини уриб ўлдирган Қашқадарё вилоятида яшовчи эркак 13 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Воқеа ўтган йилнинг октябр ойида “Уйғурлар” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Эркак маст ҳолатда бўлиб, хотини билан жанжаллашиб, уни калтаклаб ўлдирган.
Суд жараёнида эркак узр сўраб, хотинини ўлдирмоқчи эмаслигини айтди. "Мен уни ўлади деб ўйламагандим. Бундай ниятим йўқ эди", - дейди у. Бироқ узр сўраш фуқарога ёрдам бермади ва суд қарори билан у қамоқ жазосига ҳукм қилинди.