Мурожаатлар прокуратура назоратига олинди

Мурожаатлар прокуратура назоратига олинди
Халқимиз ҳаётини янада фаровонлаштириш, юртимизнинг ҳар бир ҳудудини обод масканларга айлантириш, шунингдек, давлат ҳокимияти органлари ҳамда мутасадди раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш орқали мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар билан учрашувлар давом этилмоқда.

Шундай очиқ мулоқотлардан бири Дўстлик туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси А.Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими М.Ишбеков ва Жиззах вилоятидаги бошқа мутасаддилар томонидан ўтказилди.

Оммавий қабул жараёнида Жиззах, Тошкент шаҳарлари, Дўстлик, Мирзачўл, Арнасой, Пахтакор, Зафаробод ҳамда Фориш туманларидан фуқаролар 80 та муаммоли масалалари юзасидан мурожаат қилишди.
Учрашувда тадбиркорлик ва кредит олиш, суд-ҳуқуқ, уй-жой, иш билан таъминлаш, иш ҳақини ундириш билан боғлиқ саволлар аҳоли томонидан кўпроқ берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари А.Мавлонов мурожаатларни ўз ўрнида ижобий ҳал этишга аҳамият қаратди. Муаммолар жойида ҳал этилди.

Шулар орасида арнасойлик Гўзал Ҳамидованинг мурожаати ҳам бор. У эҳтиёжманд оилалардан бўлганлиги сабабли фарзандларини мактабгача таълим муассасасига қабул қилишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилди. Арнасой тумани мутасаддилари эса Г.Ҳамидованинг фарзандларини “Нилуфар” номли 3-сонли мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришди.

Арнасой туманида яшовчи Қизларгул Муродова ўз маблағлари ҳисобидан уй боғчасини ташкил этган. Боғча учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш унинг учун оғир кечаётган эди. Бўлиб ўтган мулоқотдан кейин туман ҳокимлиги томонидан уй боғчасига тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши таъминланди ва муаммо ўз ўрнида ечилди.

Таъкидлаш керакки, сайёр қабулда аҳоли томонидан тилга олинган муаммоларнинг ечими қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб этиладиган 69 та мурожаатлар юзасидан вилоят ва туман ташкилотлари ҳамда идораларига топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Мурожаатлар прокуратура назоратига олинди