Фарғонадаги сайёр қабулда 256 млн сўмга яқин алимент пуллари ундирилди

Фарғонадаги сайёр қабулда 256 млн сўмга яқин алимент пуллари ундирилди
Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, 50 дан ортиқ ташкилотлар 560 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди ҳамда 86 нафарга яқин қарздорлар ишга жойлаштирилиб, алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақига қаратилиши таъминланди.
Шу билан бирга 164 та ижро ҳужжатлари бўйича 256 млн. сўмга яқин алимент пуллари ундирилишига, бу билан 186 нафар вояга етмаганларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига эришилди ва 23 нафар ёш оилалар яраштирилди.
Фарғонадаги сайёр қабулда 256 млн сўмга яқин алимент пуллари ундирилди


Тадбирда 18 та сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, алимент тўловлардан мунтазам бўйин товлаб келган 14 нафар қарздорга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, тадбир давомида 17 та ижро ҳужжатлари юзасидан 13 нафар тадбиркорлар манфаатига 383 млн. сўмдан ортиқ зарар пуллари ундирилиб, тадбиркорларнинг келгуси фаолиятларини юритишларида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Фарғонадаги сайёр қабулда 256 млн сўмга яқин алимент пуллари ундирилди