Муҳими - муаммо ечими

Муҳими - муаммо ечими
Презиндентимизнинг халқимиз биздан рози бўлса, биз мақсадимизга етган бўламиз, деган даватлари бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида кун тартибида масалага айланганлигини барчамиз кўриб билиб турибмиз. Юртбошимиз айтганидек, давлат идоралари бугунги кунда халқимизнинг турмиш шароитини янада яхшилаш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш, хонадонма хонадон юриб фуқароларнинг оилавий аҳволи ижтимоий муаммолари маҳалла, қишлоқ, гузарлардаги ободончилик даражасини синчиковлик билан кўздан кечиришмоқда. Дарҳақиқат, республикамиздаги барча идоралар, ташкилотлар юқоридаги ҳаётий шиорнинг ижросини таъминлаш мақсадида астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Буни Ўзбекистон Республикаси Презинденти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов томонидан Музработ туманида ўтказилган сайёр қабул мисолида ҳам кўриш мумкин эди. Туман марказидаги дам олиш ва истироҳат боғида бўлган сайёр қабулда 172 нафар фуқорадан 212 та мурожаат келиб тушди. Шуни айтиш лозимки энг кўп мурожаат суд ҳуқуқ, уй-жой, ер ажратиш, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлигига доир бўлди.
Сайёр қабулда 78 та муаммо жойида ҳал этилди. Бошқача айтганда мурожаатларининг 41 фоизи ижобий бартараф этилди. Мисол учун туманлаги “Янги диёр” маҳалласида яшовчи фуқаро Наргиза Нурмуҳаммедова, “Янгидиёр” маҳалласидан Гулчеҳра Бобоназароваларга даволаниш учун ордер ажратилиб шу куннинг ўзида шифохонага юборилди. “Бодомзор” маҳалласидан Абдумурод Одинаевнинг ички йўлларини ва кўприкни таъмирлаш борасидаги мурожаати юзасидан туман хокими топшириғига кўра йўлларга тош тўкиш кўприкни таъминлаш ишлари зудлик билан бошлаб юборилди.

Тумандаги “Наврўз” маҳалласидан Ойзода Азимова набираси Динара Исматовани Козоғистоннинг Алмата шаҳрида бўладиган халқаро мусобақада иштирок этиш учун ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Динара тумандаги 14 мактабнинг 4-синфида ўқийди. Таэквондо бўйича бир қатор республика ва ҳалқаро мусобақалар ғолиби. Отаси ва бобоси авто ҳалокат туфайли вафот этишган. Бу чемпион қизимиз 15 майда бўладиган халқаро мусобақада иштирок этиб юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган бўлди. Ҳомийликни эса “Музработ бунёдкори” МЧЖ жамоаси ўз зиммасига олди. Шунингдек Қурбонсоат Жабборовнинг Р-6 каналининг 3 километри оғанаб К-5 каналига тушганлиги натижада 2 йилдан буён 358 хонадон соҳиблари шахсий томорқаларини сувлашда қийналишаётгани, 350 гектар пахта майдони изова шўр сув билан суғорилаётганлигидан шикоят қилди. Бу масалага ҳам тегишли маблағ ажратилиб, “Аму Сурхон ирригация” тизимлари ҳавза бошқармаси ва “Сурхандарёсувқурулишинвест” ДУК томонидан бартараф этиладиган бўлди.

Қабулда тадбиркорлар Абдуқодир Ҳамдамов, Ойбаргун Мўминова, Чори Сафарқулов, Хасан Бойқобуловлар туман деҳкон бозори ёнидаги дўконлари бузилиши ҳақида огоҳлантириш олганликларини айтиб шикоят қилишди. Бу борада агар бозорни қайта қуриш ва кенгайтириш мақсадида йўл ёқасидаги савдо дўконлари бузилса уларга ер ажратилиши, имтиёзли кредит ёки дўкон берилиши ваъда қилинди. Бу масалани ижобий ҳал этиш туман хокими ўринбосари Аҳмад Йўлдошевга юклатилди.

Фуқаро Шарифжон Чоршанбиев тумандаги “Орият” маҳалласида яшаётган 500 хонадон соҳиблари ёпиқ дренаж ишламаётганлиги сабабли ер ости сизот сувлари яқинлашгани томорқалар шўрлаб кетаётгандан азият чекишмоқда деди. Бу муаммо ҳам тегишли ташкилот зиммасига юклантирилиб малум муддат белгиланди.

Шуни алоҳида такидлаш лозимки, сайёр қабулга келган фуқаролар муаммолари ижобат топганлиги ёки қатъий назоратга олинганлиги туфайли ҳурсанд бўлишди. Қабул давомида 10 та мурожаатга асосли ҳуқуқий жавоб берилган бўлса, 115 тасига муддат белгиланиб назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Муҳими - муаммо ечими