Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми асосчиларидан бири сифатида эътироф этди

Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми асосчиларидан бири сифатида эътироф этди
Хабарингиз бор президентимиз Шавкат Мирзиёев шу кунларда “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлиб турипти. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари бугун Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди.

Учрашув давомида ХХР раиси Шавкат Мирзиёевни “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми асосчиларидан бири сифатида эътироф этди.

- Ҳурматли Президент, Сиз биринчи форумда ҳам иштирок этганингизни мамнуният билан эслайман. Шу маънода, Сизни “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми асосчиларидан бири сифатида қабул қиламиз, - деди Си Цзиньпин. - Ўзбекистоннинг форумга эътибори ва ундаги иштироки мамлакатларимиз ҳамкорлиги ривожидан далолат беради. Икки томонлама кўплаб келишувларга эришилган ва улар изчил амалга оширилмоқда. Ишончим комилки, Ўзбекистон - Хитой муносабатларининг истиқболи порлоқ.

Эслатиб ўтамиз Президентимиз Хитойга ташрифи давомида қатор давлатлар ва халқаро институтлар, шунингдек, Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми асосчиларидан бири сифатида эътироф этди