Ижтимоий тармоқлардаги экстремистик ва террористик профиль, канал ҳамда саҳифалар номлари эълон қилинди (РЎЙХАТ)

Ижтимоий тармоқлардаги экстремистик ва террористик профиль, канал ҳамда саҳифалар номлари эълон қилинди (РЎЙХАТ)
Адлия вазирлиги томонидан Ижтимоий тармоқлардаги экстремистик ва террористик профиль, канал ҳамда саҳифалар номлари маълум қилинди. Рўйхат вазирлик сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади. Ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. Қайси ташкилотларга нисбатан суднинг уларни экстремистик ташкилот деб топиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса, ўша ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий судининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

Шунингдек, мазкур моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экстремистик материаллар деб топилади.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мардаги ҳал қилув қарорига кўра интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди.

Профил, канал ва саҳифаларнинг номи:

1. “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3. “Шом овози”
4. “Тавҳид ва жиҳод”
5. “Islam Abu Khalil”
6. “Полвон Новқатлик”
7. “Сохиб Махмудов”
8. “Фаррухбек Абдуллаев”
9. “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10. “Мухожир Полвон”
11. “Abu Aisha”
12. “Turkiston”
13. “Хуррият инфо”
14. “Нажот”
15. “ал-Ваъй”
16. “Роя”
17. “Usulul fiqh”
18. “Mustalahul hadis”
19. “Darslardan qisqa lavhalar”
20. “Fiqh ahkomlari”
21. “Tavhid darsi”
22. “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23. “Savol va javoblar”
24. “Foida Mp3”
25. “Foida va qoidalar”
26. “Tafsir darslari”
27. “Talbisu iblis darslari”
28. “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29. “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30. “Ayollar darslari silsilasi”
31. “Aqiyda darslari”
32. “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33. “Muhim darslar”
34. “Aqiydatul vositiya”
35. “Mustalahul hadis”
36. “Alfatx”
37. “Talabalar uchun darslar”
38. “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39. “DA’VAT UZ”
40. “HIDOYAT TV”

Ўхшаш янгиликлар

  1. Azizbek Normurodov 25 май 2019 20:39
    Katta raxmat
  2. Abduqodir Mahmud 9 май 2019 10:52
    Yaxshi ish qilishibdi, raxmat.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ижтимоий тармоқлардаги экстремистик ва террористик профиль, канал ҳамда саҳифалар номлари эълон қилинди (РЎЙХАТ)