Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси ва Ички ишлар вазирлигидан кундузи чироқ ёқиб юриш қоидасини бекор қилишни сўрашди

Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси ва Ички ишлар вазирлигидан кундузи чироқ ёқиб юриш қоидасини бекор қилишни сўрашди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Абдурашид Абдуқодиров, Жамшид Пирматовлар Вазирлар Маҳкамаси ва Ички ишлар вазирлигига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №292-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига “куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”лиги бўйича киритилган ўзгартиришни бекор қилиш ёки жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда такомилига етказиш шу жумладан, бундай қоидабузарлик учун жарима белгиламаслик масаласини кўриб чиқиш бўйича таклиф киритди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.

У мазкур мавзуга бағишлаб, фактлар билан ўзининг телеграмдаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирган.

"Кундуз чироқ ёқиб нимага эришамиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №292-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилган эди.

Унга кўра, жумладан, куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги белгиланди. Айнан ушбу киритилган ўзгартириш кўпчилик фуқаролар томонидан норозилик билан қарши олиниб, бундай ўзгартиш киритишга асослар етарли эмаслиги, транспорт воситаларининг бугунги кундаги техник ҳолати мос келмаётганлиги каби эътирозли фикрлар билдирилмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига ҳам сайловчилар томонидан шу мазмундаги кўплаб мурожаатлар қилинмоқда.

Биз бу ўринда янги ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишидан асосий мақсад ҳайдовчи ва пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлашда юқори натижаларга эришиш назарда тутилганлигини эътироф этамиз. Аммо...

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу масала бўйича қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин.

Биринчидан, бизнинг шароитимиздаги бундай қарорни қабул қилишда бир қатор ўзига хос хусусиятлар инобатга олинмаган. Жумладан, Ўзбекистонда йил давомида сутканинг асосий қисми ёруғ вақтга тўғри келиши сабабли пиёдалар ва йўловчиларнинг ҳаракатланишида инсон кўзининг атрофни тўлиқ илғаб олиши учун қуёш ёруғлигининг етарли эканлиги.

Иккинчидан, мамлакатимиз иқлим шароитини инобатга олсак, йил давомида кунларнинг асосий қисми иссиқ, ёғингарчилик кам, туман ва ҳаво кам булутли минтақа эканлиги инобат олинмаган. Масалан, Молдовада бундай тартиб фақат қиш мавсумида амалга киритилган ва тартибни бузганлик учун жарима чоралари қўлланилмайди.

Учинчидан, кундуз кунлари, шу жумладан ёз фаслида ҳароратнинг ўта юқори вақтида ҳам чироқларнинг ёқиб юрилишига эски русумдаги автомобилларнинг мос ҳолда ишлаб чиқарилмаганлиги.

Мазкур масалада Европа мамлакатлари тажрибасига таянилса, уларда бундай тартиб 2011 йилдан амалга киритилган бўлиб, барча автомобил ишлаб чиқарувчиларга янги автомобиллар учун кундузги автоматик ёнувчи чироқларни ўрнатиши шартлиги белгиланган. 2011 йилгача ишлаб чиқарилган, автоматик чироқлари ёнмайдиган автомобил эгаларига эса мажбурий чироқларни ёқиб юриш тартиби йўқ.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимиздаги автомобил ишлаб чиқарувчилар ёки четдан автомобил олиб кирувчиларга ҳам чироқларнинг автоматик равишда ёниб туришини таъминловчи фаралар билан жихозлаш мажбуриятини юклаш зарур бўлади.

Тўртинчидан, сўнги йиллардаги амалиётга мос равишда ижтимоий аҳамиятга эга муҳим норматив ҳуқуқий ҳужжатлар кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши ва билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилиб, шунга мос равишда кўриб чиқиш бўйича ҳуқуқий асос ва амалиёт бўлишига қарамасдан ҳужжатда жамоатчилик фикри инобатга олинмаган.

Бешинчидан, 2016 йил сентябрь ойига қадар амалда бўлган Йўл харакат қоидаларининг 138-бандидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасига “ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик” учун энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳриридаги диспозицияси депутатлар томонидан маъқулланиб, қонун қабул қилинган эди.

Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Йўл харакати қоидаларининг 138-бандига киритилган “Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт” деган ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг 23 сентябрдаги 2016 йилдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунининг тегишли қисми концепциясига мос келмайди.

Олтинчидан, ушбу тартибга риоя этмаслик оқибатида тўланиши керак бўлган жарима миқдорлари ўртача ойлик иш ҳақларига нисбатан Италияда 85 марта, Латвияда 146 марта, Словения 56 марта, Финляндия 82 марта камни ташкил этади. Бизда эса белгиланган жарима миқдори ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 16-17 марта камни ташкил этмоқда.

Ушбу асослардан келиб чиққан ҳолда биз бир гуруҳ депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №292-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига “куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”лиги бўйича киритилган ўзгартиришни бекор қилиш ёки жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда такомилига етказиш шу жумладан, бундай қоидабузарлик учун жарима белгиламаслик масаласини кўриб чиқиш бўйича таклиф киритдик.

Умид қиламизки тез кунларда мазкур масала ўзининг ижобий ечимини топади.

Расул Кушербаев,
Абдурашид Абдуқодиров,
Жамшид Пирматов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари
, деб ёзади депутат.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Жавлон 26 май 2019 21:30
    Отасига рахмат депутати ЗУР гапирди .Нима кераги бор чирони йокиб юриши. Конун чикарвоткани каласи ишлидми тупой .Халкки кинмаларин конун чикарвотканллар пул топиши йули шуми .Ромкенда юурлларин .Каргиш омалларин кукармисалла .
  2. шухрат 25 май 2019 07:55
    Тугри бекор керак
  3. Бек 20 май 2019 22:14
    Қуёшни акси любой чироқдан кучлику. 60 градус иссиқда фарани иссиғи билан 80-90 градус бўлади тўғри қилади ахмоқона қонунлар керакмас.
  4. Абдилазим жураев 20 май 2019 18:59
    Сурхондарёда 50-60 иссикда кундузи чирок ёкиб юриш. Умуман нотугри депутатларга Рахмат халк учун кайгурибди
  5. Рахматилло 20 май 2019 07:50
    Депутатларни фикрини куллаб кувватлайман Европа давлатларида егингарчилик куп булади машина чироклари хам нионли лампалр бизда лампаларимизни купчилиги уларни акси куп кувватлайман тортади
  6. Хидиров Э. 19 май 2019 03:57
    РАХМАТ ! Депутатлар халкнинг дили.
  7. Аброржон 18 май 2019 21:49
    Шундай депутатлар хам бор эканидан хурсандман чирокларни кечкурин йокиб юрсак булади кундузи йоруглик етарлику бизда
  8. Убайдулла 18 май 2019 00:15
    Куннинг Кундуз куни автомашина чирокларини йокиб юриш пийода билан автомашина токнашиши камаяди деб карор чикариш нотогри деб хисоблайман !!!
    Куннинг йориг пайтида чироклар йокиб юриш автомашиналарнинг бир-бирлари токнашишини копайишига олиб келади деб хисоблайман чунки олдингизда харакатланиб кетаяпган автомашинани орка кизил чирокларини йониб турганда тормоз босилганда орка тормоз чирокларини йонганини пайкаш кийинлашади ( орка чироклари ишламаган машина олдингизда тормоз босганда боладиган холат) оралик масофани кискарганини илгамай колиш холат копаяди деб хисоблайман!!!
    Карор нотогри бокор килиш керак !!!
  9. Алижон Норкобилов 17 май 2019 15:21
    Жуда окилона суров булибди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси ва Ички ишлар вазирлигидан кундузи чироқ ёқиб юриш қоидасини бекор қилишни сўрашди