Тошкентга “Фронт орти қаҳрамон шаҳри” номини бериш таклиф этилди

Тошкентга “Фронт орти қаҳрамон шаҳри” номини бериш таклиф этилди
Тошкентда бўлиб ўтаётган МГИМО битирувчилари форуми модератори ТАСС директори ўринбосари Михаил Гусман Тошкентга “Фронт орти қаҳрамон шаҳри” номини беришни таклиф қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

“Фашизм устидан ғалаба қозонишда катта ҳисса қўшган қаҳрамон шаҳарлар бор. Улардан камида иккитасига – “Фронт орти қаҳрамон шаҳри” номини бериш керак деб ўйлайман. Бу – Тошкент ва Боку. Улар бу номга муносиб”, деди Михаил Гусман.

Гусманнинг айтишича, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкентда 1 миллиондан ортиқ турли миллат вакиллари жон сақлаган. Бу ерда 113 та госпиталь фаолият кўрсатган, юз минглаб аскар ва зобит бу ерда даволаниб, сафга қайтган.

Ундан ташқари, Тошкент юз минглаб етим ёки қаровсиз қолган болаларга бошпана берган. Шунингдек юзлаб завод фабрикалар Тошкентга кўчирилган ва фрон учун керакли маҳсулотлар ишлаб чиқарган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тошкентга “Фронт орти қаҳрамон шаҳри” номини бериш таклиф этилди