Бугун, 17 июнь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Kun.uz'нинг хабар беришича, Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев Андижон шаҳрида бир неча аёл бепул коттеж олгани тўғрисида интервью беришга мажбурлангани ҳақида ОАВда эълон қилинган хабарлардаги важлар ўрганиб чиқилганини яна бир бор таъкидлади ва бу иш охиригача ўрганилишини ҳамда ҳуқуқий баҳо берилишини билдирди.
«Аммо бир нарсани таъкидлашим керак – бу ҳолатда жиноят йўқ», деди Йўлдошевнинг сўзини тугатаркан.