Аввалроқ Ўзбекистон собиқ бош прокурори Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилгангани ҳақида хабар берган эдик.
Президент 20 июнь куни ишдан олинган собиқ бош прокурорни порахўрликда айблаган.
«Бунақа кетишда бўлса, прокуратура тизимини мутлақо қисқартириб юбораман, кўпроқ ваколатни Адлия тизимига бераман.
Ниғматулла Йўлдошев олти ойдан кейин келиб, нимани ўзгартирганини айтишини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутаман.
Бу нимаси? Лавозим беришинг билан ҳаммаси ўзгаради. Вилоят прокурорлари ва ҳокимларидан 50-100 минг долларлаб пора олинган. Ҳамма солиқчи ва прокурорлар порахўр. Мен буни яхши биламан. Барча ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарлари катта муддат олишади», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.