Швейцария Гулнора Каримованинг «музлатилган» пулларидан 133 млн долларини Ўзбекистонга қайтаради

Швейцария Гулнора Каримованинг «музлатилган» пулларидан 133 млн долларини Ўзбекистонга қайтаради
Швейцария бош прокуратураси 6 йил давом этган текширувлар якунида Ўзбекистон бозорига киришга ҳаракат қилган хорижий компаниялардан йирик миқдорларда ноқонуний йиғимлар схемаси тузилганига далиллар топган.

Швейцария бош прокуратураси ушбу текширувлар асосида 130 миллион Швейцар франки (133 миллион доллар) миқдоридаги маблағни Ўзбекистонга қайтаради. Қайд этилишича, гап «Гулнора Каримова иши» бўйича «музлатилган» пуллар ҳақида кетмоқда.

«Олти йилдан бери олиб борилаëтган мураккаб жиноят иши терговининг бир қисми сифатида Бош прокуратура Ўзбекистон бозорига кирмоқчи ëки фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган хорижий компаниялардан йирик миқдордаги ноқонуний йиғимлар олиниши схемасини фош қилувчи далилларга эга бўлди. Бу схема доирасида йиғилган пуллар хорижда, асосан Швейцарияда ювилган.

Ушбу текширувлар асосида... 130 миллион франк қийматдаги активлар Ўзбекистонга қайтарилади», дейилади прокуратура хабарида.

Прокуратура хабарида қайд этилишича, бу маблағлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг қариндошига нисбатан тергов жараёнида мусодара қилинган эди.

Номи келтирилмаган шахс, прокуратура маълумотига кўра, 2004 йилдан 2013 йилга қадар Швейцарияда турли компаниялар номига ҳисоб рақамлари очиш билан шуғулланган, кейинчалик бу ҳисоб рақамлари ўтказилган маблағларни яширишда фойдаланилган.

У Гулнора Каримовага тегишли активларнинг ҳақиқий эгаси кимлигини яшириш мақсадида сохта банк ҳужжатлари тайёрлаган.

Текширувлар давомида бу шахсга 390 минг франк миқдоридаги жарима қўлланган. Бундан ташқари, прокуратура 130 миллион франкдан ортиқ маблағни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида мусодара қилган.

Айни вақтда Швейцарияда бу иш доирасида яна 5 нафар гумонланувчи терговда бўлиб турибди, уларнинг ҳисобларидаги 650 миллион франкдан ортиқ маблағ ҳам музлатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 24 июн 2019 21:14
    Россияда қўлга тушиб мусодара қилинган 3,5 тонна тиллани ким
    тўлайди? Пушкинми?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Швейцария Гулнора Каримованинг «музлатилган» пулларидан 133 млн долларини Ўзбекистонга қайтаради