Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди, бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда.
Тез орада янги ташкил этилажак партиянинг номи ОАВда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз ҳозирда Ўзбекистонда 4 та партия мавжуд. Булар, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолият юритмоқда.