Президент Шавкат Мирзиёев кеча бўлиб ўтган видеоселекторда Қашқадарё вилояти ҳокимига унинг биринчи ўринбосари ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғини зудлик билан ишдан олиш бўйича кўрсатма берган.
«Булар қанча гапиришимизга қарамасдан олиб борилаётган ишларни тушуна олмаяпти ва тушунишни хоҳламаяпти.
Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев - таҳр), солиқчингниям, биринчи муовинингниям бугуннинг ўзида ишдан олиб ташла», деган президент.
"Кун.уз"нинг келтиришича вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хуррам Абдуразақович Жўраев 2016 йилда шу ловозимга тайинланган бўлса Равшанжон Азимович Насимов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига шу йилнинг март ойида тайинланган эди.