ДХХ раиси Покистонга борди

ДХХ раиси Покистонга борди
Кеча Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Покистонга ташриф буюрди. У Равалпинди шаҳрида мезбон давлат қуруқликдаги қўшинлар штаби (COAS) бошлиғи, генерал Қамар Жавод Бажва билан музокаралар ўтказди, деб хабар берди "Халқ сўзи".

Мулоқотда ўзаро ва профессионал қизиқишга сабаб бўлаётган масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, икки мамлакат ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги умумий ҳолатга урғу берилди.

Ҳар икки томон ҳам ўзаро ҳарбий алоқалар, соҳада кадрлар тайёрлаш ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олди.

ДХХ раиси Покистон армиясига профессионаллиги ва минтақавий барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ДХХ раиси Покистонга борди